Дарвозабон ҳам гол урди: Алиссонинг 90+5-дақиқадаги голи «Ливерпуль»га ғалаба келтирди

Дарвозабон ҳам гол урди: Алиссонинг 90+5-дақиқадаги голи «Ливерпуль»га ғалаба келтирди
Футбол бўйича Англия Премьер Лигасининг 36-туридан ўрин олган баҳсда «Ливерпуль» 16 май, якшанба куни «Вест Бромвич»га қарши баҳс юритди.

Учрашувнинг 15-дақиқасида Ҳел Робсон-Кану мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 33-дақиқага келиб, Муҳаммад Салоҳ мувозанатни тиклашга эришди. 90+5-дақиқада эса «Ливерпуль» дарвозабони Алиссон бурчакдан оширилган тўпни боши билан дарвозага жойлаб қўйди ва жамоасига ғалаба келтирди.

Ушбу ғалабадан кейин Мерсисайд клубининг очколари 63 тага етди, жамоа мусобақа жадвалида 5-ўринга кўтарилди. «Вест Бромвич» (26) эса 19-ўринда бормоқда.

«Вест Бромвич» – «Ливерпуль» 1:2

Голлар: 1:0 – 15 Робсон-Кану, 1:1 – 33 Салоҳ, 1:2 – 90 Алиссон.
«Вест Бромвич»: Жонстон, Бартли, Таунсенд, Ажайи, Ферлонг, Диангана (Мэйтленд-Найлз, 73), Ёкушлу (Ливермор, 75), Галлахер, Филлипс, Матеус Перейра, Робсон-Кану (Грант, 82).
«Ливерпуль»: Алиссон, Робертсон, Александер-Арнольд, Уильямс (Вейналдум, 84), Филлипс, Жонс (Шакири, 59), Фабиньо, Салоҳ, Тиаго Алькантара, Мане, Фирмино.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.