"Рома" бош менежери: "У Моуринью истаган сифатларга эга, уни жамоамизда кўриб турганимиздан хурсандмиз"

"Рома" бош менежери: "У Моуринью истаган сифатларга эга, уни жамоамизда кўриб турганимиздан хурсандмиз"
\"Рома\" бош менежери Тьягу Пинту жамоанинг янги ҳужумчиси Элдор Шомуродов ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
\"Элдор - келажакда ривожланиш учун катта салоҳиятга эга ҳужумчи. У ўзи яхши биладиган лигада ва \"Рома\"да ўзини кўрсатишни жуда ҳам хоҳламоқда.

\"Истаклари билан бир қаторда, унинг ўйинчи борасидаги сифатлари ҳам мураббийимиз [Моуринью] хоҳлаган услубга мос келади ва шу сабаб биз уни клубимизда кўриб турганимиздан хурсандмиз\", - дейди Пинту.

Эслатиб ўтамиз, \"бўрилар\" ўзбекистонлик футболчи учун \"Женоа\"га 17,5 млн евро тўлашди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.