ЖЧ-2022: Қатарда бўладиган мусобақага йўлланма олган илк миллий жамоа маълум бўлди

ЖЧ-2022: Қатарда бўладиган мусобақага йўлланма олган илк миллий жамоа маълум бўлди
Фото: «Football-fun»
Германия миллий жамоаси сафарда Шимолий Македонияни тор-мор этди — 0:4. Натижада немис футболчилари Қатарда 2022 йилда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати финалига биринчи бўлиб йўлланма олишди.

Немисларнинг «гол урмас» ҳужумчиси Тимо Вернер ғалабага энг кўп ҳисса қўшди: 70 ва 73-дақиқаларда дублни расмийлаштирди. Кай Хаверц (50-дақиқа) ва Жамол Мусиала (83-дақиқа) ҳисобида биттадан гол бор.

21 очко тўплаган Германия терма жамоаси «J» гуруҳида биринчи ўринда кетмоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.