А Серия. Шомуродовнинг гол ва ассисти очко олиш учун етарли бўлмади

А Серия. Шомуродовнинг гол ва ассисти очко олиш учун етарли бўлмади
Италия А Сериясининг 12-туридан ўрин олган \"Венеция\" ва \"Рома\" жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди. Мазкур баҳсда майдон эгалари 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Беллашувнинг 3-дақиқасида мезбонлар тезкор гол уришга эришди. Бўлим сўнггида \"бўрилар\" фаолроқ ҳаракат қилди. 43-дақиқада жарима майдони ичидаги пала-партишликдан сўнг Элдор Шомуродов ҳисобни тенглаштирди. Орадан 3 дақиқа ўтиб, легионеримиз Абрахамнинг голига ассистентлик қилди. Иккинчи таймда \"Венеция\" иккита тўп киритиб, ғалабани илиб кетди.

Ҳамюртимиз баҳсни асосий таркибда бошлаб, 83-дақиқада ўз ўрнини Борха Майоралга бўшатиб берди.

Маълумот учун, \"бўрилар\" айни дамда 19 очко билан 5-ўринда бормоқда. \"Венеция\" ушбу ғалабадан кейин очколар сонини 12тага етказиб, 14-ўринга кўтарилиб олди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.