Хайрулла Ҳамидов: "Бу боланинг асабига тегиб туриш керак"

Хайрулла Ҳамидов: "Бу боланинг асабига тегиб туриш керак"
АПЛ 33-туридан ўрин олган \"Манчестер Юнайтед\" - \"Норвич\" учрашувида \"қизил иблислар\" 3:2 ҳисобида рақибдан устун келди.

МЮ сафида Криштиану Роналду хет-трик муаллифига айланди ҳамда жамоасига муҳим 3 очкони тақдим этди. Ушбу ўйиндан сўнг таниқли журналист Хайрулла Ҳамидов телеграм саҳифасида португалиялик ҳужумчи ҳақида пост қолдирди.
Хайрулла Ҳамидов: "Бу боланинг асабига тегиб туриш керак"
\"МЮга Тен Хааг келса, Криштиану кетиши ҳақидаги хабар чиқиши ортидан Португалия афсонаси идеал хет-трик йўлламоқда - жарима майдончаси ичидан ҳужумчининг голи, бош билан гол ва жарима зарбасидан шедевр.
Хайрулла Ҳамидов: "Бу боланинг асабига тегиб туриш керак"
Яна ўша гап. Бу боланинг асабига тегиб туриш керак. Унинг даври ўтганини баландроқ овозларда гапириб туриш керак. Шунда у ўзини эслатади. Бу кунни Роналду хет-трик қилган оқшом \"Уэмбли\"да қандайдир ўйин бўлиб ўтганди, деб хотирлаб юрамиз\", - деди Ҳамидов.
Хайрулла Ҳамидов: "Бу боланинг асабига тегиб туриш керак"
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.