ОЧЛ: "Насаф" ва "Пахтакор" кейинги ўйинларини қачон ва кимга қарши ўтказади?

ОЧЛ: "Насаф" ва "Пахтакор" кейинги ўйинларини қачон ва кимга қарши ўтказади?
Ўзбек клубларининг Осиё Чемпионлар лигасидаги иштироки давом этмоқда.

Жумладан, гуруҳ босқичининг 5-турида “Пахтакор” Эроннинг “Сепахон” клубига қарши баҳс олиб боради. Ушбу баҳс 22 апрель куни Тошкент вақти билан соат 22:15 да бошланади. Жамоаларнинг биринчи даврадаги учрашувида “Сепахон” 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган.

“Насаф”ни эса 5-турда Қатарнинг “Ал-Садд” клубига қарши ўйин кутиб турибди. Ушбу учрашув 23 апрель куни Тошкент вақти билан соат 22:15 да бошланади. Жамоаларнинг биринчи даврадаги учрашувида 1:1 ҳисоби қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, \"Пахтакор\" мусобақанинг \"D\" гуруҳида 3 очко билан сўнгги ўринда бормоқда. \"E\" гуруҳидан жой олган \"Насаф\" ҳисобида эса 5 очко бор ва \"аждарлар\" 2-ўринни эгаллаб турибди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.