"Ал-Веҳдат" мураббийи: "Ушбу ўйин биз учун ижобий якунланади"

"Ал-Веҳдат" мураббийи: "Ушбу ўйин биз учун ижобий якунланади"
Хабарингиз бор, эртага Қаршининг \"Насаф\" жамоаси ОЧЛ 6-тури доирасида \"Ал-Веҳдат\"га қарши ўйин ўтказади. Мазкур баҳс олдидан иккала жамоа мураббийлари матбуот анжуманида иштирок этди. Марҳамат, \"Ал-Веҳдат\" устози Райед Ассафнинг фикрлари билан танишинг.

- Бу биз учун муҳим ўйин. Ҳар бир баҳсда ғалаба учун майдонга тушамиз. \"Насаф\" Европа услубида ҳаракатланади. Умид қиламизки, биз мухлисларни хурсанд қиламиз. Ушбу гуруҳдан муваффақиятли чиқишни истаймиз.

- Мазкур ўйин биз учун ижобий якунланади, деб ишонамиз. Бизда плей-оффга чиқиш учун кичик имкон бор. Иншаалоҳ, биз бу масъулиятли вазифани уддалаймиз.

- Бизнинг жисмоний ва руҳий ҳолатимиз аввалгидан анча яхши. \"Ал-Файсали\"га қарши ўйинда охирги дақиқаларда киритилган гол ҳам бизнинг жисмонан кучли эканимизни англатади
.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.