Бокуда жамоат жойларида бепул Wi-Fi ишлай бошлайди

Бокуда жамоат жойларида бепул Wi-Fi ишлай бошлайди
Бокуда жамоат жойларида бепул Wi-Fi ишлай бошлайди

Озарбайжон пойтахтидаги жамоат жойлари бепул Wi-Fi тармоғига уланади. Бу ҳақда Trend\'га асосланиб Дарё хабар бермоқда.

Айтилишича, бепул интернет қамровини кенгайтириш бўйича ишлар вазирликнинг яқинда ишга тушириладиган янги лойиҳаси доирасида амалга оширилмоқда. Лойиҳалаштириш ишлари якунланди.

Лойиҳадан кўзланган мақсад Боку аҳолисини бепул интернет билан таъминлашдан иборатдир. Дастлабки босқичда Wi-Fi нуқталари одамлар кўп тўпланадиган жойларда ташкил этилади. Кейинчалик унинг қамрови кенгайтириб борилади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.