Тошкент метросида йўловчилар оқими сезиларли даражада ошди

Тошкент метросида йўловчилар оқими сезиларли даражада ошди

Тошкент метрополитенида 2026 йил май ойида йўловчилар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан сезиларли ўсиш қайд этди. Айниқса, ҳафтанинг пайшанба ва жума кунлари метро станциялари энг гавжум нуқталар сифатида ажралиб турмоқда.

Расмий статистик маълумотларга кўра, 2025 йил 8 май куни метрополитен хизматларидан 986 минг 916 нафар йўловчи фойдаланган бўлса, 2026 йил 7 майда бу кўрсаткич 1 миллион 105 минг 883 нафарга етган. Натижада йўловчилар оқими 12 фоизга ошгани қайд этилган.

Шунингдек, 2025 йил 15 май куни метро орқали 953 минг 220 нафар йўловчи ҳаракатланган бўлса, 2026 йил 14 май куни ушбу рақам 1 миллион 44 минг 736 нафарни ташкил этди. Бу эса 9,6 фоизлик ўсишни кўрсатмоқда.

Энг катта кўрсаткичлардан бири сифатида 2026 йил 8 май куни Тошкент метрополитени бир кунда 1 миллион 117 минг 61 нафар йўловчига хизмат кўрсатиб, янги рекорд ўрнатди. Бу натижа ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 80,5 фоиз юқори экани билан аҳамиятли ҳисобланади.

Мутахассислар фикрича, йўловчилар оқимининг бундай ўсиши шаҳарда транспортга бўлган талаб ортиб бораётгани ва метро хизматларига ишонч кучайганини англатади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.