USPD лойиҳаси хакерлар томонидан 1 миллион долларга талон-торож қилинди

USPD лойиҳаси кибержиноятчиларнинг навбатдаги нишонига айланди. Хакерлар тизимдаги заифликдан фойдаланиб, лойиҳа балансидан қарийб 1 миллион доллар миқдоридаги маблағни ўғирлаб кетишга муваффақ бўлгани маълум қилинди. Ҳодиса ДеФи ҳамжамиятида катта шов-шувга сабаб бўлди.
Ҳужумдан сўнг энг жиддий муаммолардан бири — USPD билан боғлиқ stablecoin курсининг издан чиқиши кузатилди. 1 долларга тенг бўлиши керак бўлган токен ўз вазифасини бажара олмай, пег сезиларли даражада бузилди. Бу эса фойдаланувчилар орасида хавотир ва ишончсизликни кучайтирди.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













