Европада GTА 6 учун олдиндан буюртмалар бошланди

Ҳозирча Роккстар компанияси томонидан расмий трейлер ёки кенг кўламли маркетинг кампанияси ўтказилмаган бўлса-да, GTА 6 ўйини атрофидаги шов-шувлар кучаймоқда. Италиянинг Шовгаме дўкони ПС5 ва Хбох Сериес Х консоллари учун ўйинни олдиндан буюртма қилиш имкониятини очди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Маълумотларга кўра, ПС5 учун мўлжалланган нусхалар бир неча соат ичида сотилиб кетган. Хбох Сериес Х версияси эса бироз кўпроқ вақт давомида мавжуд бўлган, аммо у ҳам тез орада тугаган. Ҳозирда ушбу платформаларда ўйин учун «хабардор қилиш» тугмаси фаоллаштирилган.
Ўйиннинг нархи 70 евро этиб белгиланган, бу эса йирик консол релизлари учун одатий бўлган 80 евролик нархдан арзонроқдир. Сайтда етказиб бериш санаси сифатида 2026-йил 19-ноябрь кўрсатилган.
Таке-Тво Интерактиве раҳбари Страусс Зелникк аввалроқ Гранд Тҳефт Ауто ВИ ўйини айнан 2026-йил 19-ноябрда сотувга чиқишини расман тасдиқлаган эди. Ўйинчилар эндиликда компаниядан расмий эълон ва янги трейлерларни кутишмоқда.













