NASA Тайванни Артемис ой дастурида иштирок этишга таклиф қилди

NASA илк бор Тайванни ўзининг Артемис ой дастури учун технологик ечимлар таклиф этишга расман чақирди. Тайпей расмийлари ушбу таклиф мамлакатнинг «ой иқтисодиёти»га кириб бориши ва маҳаллий компанияларнинг глобал космик бозорга воситачиларсиз чиқиши учун имконият яратишига ишонмоқда. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Таклиф «Реқуест фор Информатион» (РФИ) шаклида юборилган бўлиб, у Артемис дастуридаги 32 та техник вазифани ҳал этиш учун қандай технологиялар мавжудлигини аниқлашни кўзлайди. Гарчи бу тендер ёки шартнома бўлмаса-да, у Тайван компанияларига ўз имкониятларини бевосита NASA мутахассисларига намойиш этиш имконини беради.
Тайван космик агентлиги (ТАСА) раҳбари У Чжунсиннинг таъкидлашича, илгари маҳаллий ишлаб чиқарувчилар фақат иккинчи даражали пудратчилар сифатида ишлаган. Эндиликда эса Тайван яримўтказгичлар ва юқори аниқликдаги механика соҳасидаги тажрибаси орқали ой базасини автоматлаштириш ва интеллектуал бошқарув тизимларини яратишда муҳим рол ўйнаши мумкин.
Артемис дастури 2028-йилга келиб одамларни Ойга қайтариш ва 2030-йилга қадар у ерда доимий база қуришни мақсад қилган. Тайван ҳукумати ушбу лойиҳада иштирок этишни космик саноатни ривожлантиришнинг янги драйвери деб билади ва бунинг учун университетлар ҳамда хусусий компаниялардан иборат «миллий жамоа»ни шакллантирмоқда.













