Google Gemini иловасини янгилаб, ChatGPT ва Claude билан рақобатни кучайтирди

Google ўзининг йиллик Google И/О тадбирида Gemini иловаси учун бир қатор янгиланишларни эълон қилди. Улар орасида “Даилй Бриеф” функцияси, янгиланган интерфейс, Gemini Омни номли янги сунъий интеллект видео модели ва Gemini Spark шахсий ёрдамчиси ўрин олган. Ушбу янгиликлар Google'нинг Gemini иловасини оддий чат-ботдан кўп функцияли AI марказига айлантириш ҳамда ChatGPT ва Claude каби рақобатчиларга қарши позициясини мустаҳкамлашга қаратилган. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.
“Даилй Бриеф” функцияси фойдаланувчининг электрон почтаси, тақвими ва муҳим вазифаларини жамлаб, уларни тартибли кўринишда тақдим этади. Тизим нафақат маълумотларни умумлаштиради, балки вазифаларни устуворлик бўйича саралаб, фойдаланувчига кейинги қадамлар бўйича тавсиялар беради. Ҳозирда ушбу функция АҚШдаги Google AI обуначилари учун тақдим этилмоқда.
Илова дизайни ҳам тубдан ўзгартирилди. “Неурал Эхпрессиве” деб номланган янги дизайн тили суюқ анимациялар, ёрқин ранглар ва қулай типографияни ўз ичига олади. Эндиликда жавоблар матнлар девори кўринишида эмас, балки асосий маълумотлар юқорида қалин шрифтда, қўшимча элементлар эса саҳифа бўйлаб пастга сурилганда пайдо бўладиган қилиб жойлаштирилган.
Gemini Spark эса фойдаланувчининг рақамли ҳаётини бошқаришга ёрдам берадиган 24/7 режимида ишловчи шахсий AI агентидир. У фонда ишлаш қобилиятига эга бўлиб, фойдаланувчи телефонини блоклаган тақдирда ҳам вазифаларни бажаришда давом этади. Gemini Омни видео модели эса матнли сўровлар асосида юқори сифатли видеоларни яратиш имконини беради, бу эса Google'нинг генератив медиа соҳасидаги имкониятларини янада кенгайтиради.













