Россиянинг Раскат бренди остида оддий телевизорлар тақдим этилди

Россиянинг Раскат бренди остида оддий телевизорлар тақдим этилди

3Логик Груп компанияси Раскат янги бренди остида телевизорлар бозорига кириб келди. Компания замонавий «ақлли» функцияларга эмас, балки оддий ва ҳамёнбоп ечимларга урғу бермоқда. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Дастлабки босқичда 23,6 ва 31,5 дюймли иккита модел тақдим этилди. Ушбу телевизорларда Смарт ТВ функцияси мавжуд эмас, чунки улар асосан меҳмонхоналар, тиббиёт муассасалари ва офислар каби корпоратив сегмент учун мўлжалланган.

Қурилмалар базавий техник хусусиятларга эга: ҲД-сифат (1366×768 пиксел) ва стандарт HDMI, USB, АВ ҳамда СИ интерфейслари билан жиҳозланган. Кичикроқ модел, шунингдек, эски компьютерлар билан ишлаш учун Д-Суб (ВГА) портига эга.

Ишлаб чиқарувчининг таъкидлашича, Смарт ТВ функциясидан воз кечиш фойдаланишни соддалаштириш ва нархни пасайтириш мақсадида амалга оширилган. Агар фойдаланувчига онлайн хизматлар керак бўлса, ташқи приставкалардан фойдаланиш тавсия этилади.

Ҳозирча нархлар ошкор этилмаган, бироқ сотувлар йирик тармоқлар ва маркетплейслар орқали амалга оширилиши режалаштирилган. Келгусида компания каттароқ экранли ва ЯОС ҳамда Салют ТВ платформаларига асосланган Смарт ТВ моделларини ҳам чиқаришни кўзламоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.