Starship ва Raptor 3 двигателлари: Тарихдаги энг йирик ракетадан янги суратлар

Starship ва Raptor 3 двигателлари: Тарихдаги энг йирик ракетадан янги суратлар

SpaceX раҳбари Elon Musk фойдаланувчи Артҳур МакВатерс томонидан эълон қилинган инсоният тарихидаги энг улкан ракета — Starship'нинг янги суратларини улашди. Шунингдек, фотограф Max Эванс ҳам Старбасе майдончасидан олинган ва аввал кўрсатилмаган деталлар акс этган эксклюзив кадрларни тақдим этди. Ушбу суратлар тизимнинг 12-синов парвозига тайёргарлик кўриш жараёнида, старт майдончасида олинган. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Суратларда тўлиқ йиғилган ракета мажмуаси билан бирга, янги авлод Starship тизимида илк бор қўлланиладиган Raptor 3 двигателлари яқин планда намойиш этилган. Raptor 3 ўзидан аввалги Raptor 2 моделидан юқори тортиш кучи (230 тоннага қарши ~280 тонна), юқори самарадорлик ва камроқ вазни билан ажралиб туради. Энг муҳими, интеграциялашган совутиш тизими туфайли у ташқи иссиқлик ҳимоясига муҳтож эмас.

Янги Raptor 3 двигателлари анча содда тузилишга эга бўлиб, ишлаб чиқариш харажатлари қарийб 4 бараварга арзонлашган. Улар Starship В3 моделида кўп марта фойдаланиш учун махсус ишлаб чиқилган. Старбасе космодромида аллақачон биринчи тўлиқ янгиланган Starship Версион 3 йиғиш ишлари якунланди. Super Heavy Booster 19 тезлатгичи ва Шип 39 кемаси иккинчи старт майдончасида (Пад 2) муваффақиятли туташтирилди.

22-майга режалаштирилган парвоздан олдин ракетани тўлиқ ёнилғи билан тўлдириш бўйича сўнгги репетиция ўтказилиши кутилмоқда. Elon Musk'нинг таъкидлашича, Starship В3 моделининг деярли ҳар бир детали сўнгги йилларда синовдан ўтган В2 версиясидан фарқ қилади. Шип 39 учун аллақачон WDР (Вет Дресс Реҳеарсал) синовлари якунланган.

Бу янгиланган Старбасе старт майдончасидан амалга ошириладиган илк парвоз бўлади. Ракета орбитага 20 та Starlink сунъий йўлдоши макети ва 2 та модификация қилинган сунъий йўлдошни олиб чиқиши режалаштирилган. Мазкур миссия SpaceX учун коинотни ўзлаштириш йўлидаги навбатдаги улкан қадам бўлиши кутилмоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.