Труекаллер даромадларни ошириш мақсадида эСИМ хизматини йўлга қўйди

Рақамни аниқлаш хизмати билан танилган Труекаллер компанияси саёҳатчилар учун эСИМ хизматини ишга туширди. Ушбу қадам реклама тушумлари камайиб бораётган бир пайтда компания балансини мустаҳкамлаш ва бизнес йўналишларини диверсификация қилишга қаратилган. Компания маълумотларига кўра, тариф режалар 7 кунга 1 GB дан 30 кунга 20 GB гача бўлган ҳажмларни ўз ичига олади. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.
Дастлабки босқичда эСИМ маҳсулоти 29 та давлатда, жумладан, АҚШ, Буюк Британия, Германия, Франция, Италия ва Индонезия каби мамлакатларда амал қилади. Қизиғи шундаки, Труекаллер учун энг йирик бозор ҳисобланган Ҳиндистон ушбу рўйхатга киритилмаган. Бу мамлакатдаги қатъий телекоммуникация қоидалари билан боғлиқ бўлиши мумкин, чунки аввалроқ Ҳиндистон ҳукумати Airало ва Ҳолафлй каби сервисларни блоклаган эди.
Труекаллер ушбу платформани юритиш учун глобал алоқа провайдери Телна ва Телнесс Теч дастурий таъминот ишлаб чиқарувчиси билан ҳамкорлик қилмоқда. Бозорда Airало, Ҳолафлй ва НордVPN томонидан тақдим этилган Саилй каби рақобатчилар мавжуд бўлса-да, Труекаллер ўзининг 500 миллиондан ортиқ фаол фойдаланувчилар базасига таянмоқда.
Компания операцион директори Фредрик Кжеллнинг таъкидлашича, мавжуд аудитория янги фойдаланувчиларни жалб қилишда катта устунлик беради. Труекаллер сўнгги пайтларда молиявий қийинчиликларга дуч келмоқда: ўтган ҳафтада 70 та иш ўрни қисқартирилди, биринчи чоракда эса соф савдо ҳажми 27 фоизга, реклама тушумлари эса 44 фоизга камайди.
Ҳозирда компания AI Ассистант ва Фамилй Proтектион каби функциялар орқали обуна тушумларини оширишга эътибор қаратмоқда. Реклама бозори беқарор бўлиб турган бир вақтда, эСИМ каби қўшимча хизматлар Труекаллер учун янги даромад манбаи бўлиши кутилмоқда.













