Томошабинлар қаттиқ танқид қилган машҳур турк сериал юлдузлари

Турк сериаллари юлдузлари миллионлаб мухлислар меҳрини қозонаётган бир вақтда, уларни истеъдодсизликда айблаётган танқидчилар сони ҳам ортиб бормоқда. Айрим актёр ва актрисалар ташқи кўриниши ёки машҳурлиги орқали оммалашгани айтилса, бошқаларнинг карьераси оилавий алоқалар билан боғланмоқда. Шунга қарамай, бу машҳурлар янги лойиҳаларда қатнашишда давом этиб, турк кино оламининг энг кўп муҳокама қилинаётган юлдузларига айланмоқда.
Ҳанде Эрчел

Актрисага халқаро машҳурликни Sen Çal Kapımı сериали олиб келган. Мухлислар уни турк сериалларининг энг ёрқин юлдузларидан бири деб ҳисобласа, танқидчилар Хандени кўпроқ модел ва инфлуэнсер сифатида қабул қилади. Улар актрисани профессионализм ва кўп қирралилик етишмаслигида айблашмоқда.
Таро Эмир Текин

28 ёшли актёр 2020 йилда дебют қилган ва қисқа вақт ичида ўнлаб фильм ҳамда сериалларда иштирок этишга улгурган. У “Sadakatsiz”, “Bir Peri Masalı” ва бошқа лойиҳалардаги роллари билан танилган. Бироқ кўпчилик унинг муваффақиятини истеъдод эмас, балки онаси — машҳур актриса ва хонанда Şevval Sam номи билан боғлайди. Танқидчилар унинг ижросини оддий ва таъсирсиз деб баҳоламоқда.
Чағатай Улусой

Турк сериаллари мухлисларига яхши таниш бўлган актёр ҳам тез-тез танқидларга учрайди. Айримлар унинг роллари бир хил, мимикаси эса жонсиз эканини таъкидлайди. Шунга қарамай, Чағатай янги сериал ва фильмларда иштирок этишда давом этмоқда ҳамда юқори гонорар олаётган юлдузлардан бири бўлиб қолмоқда.
Каан Йилдирим

39 ёшли актёр “Halka”, “Sipahi” ва бошқа сериалларда қатнашган. Илк вақтларда уни истиқболли актёр сифатида баҳолашган бўлса-да, кейинги йилларда иштирок этган сериалларининг эрта якунланиши сабаб танқидлар кучайган. Айрим мухлислар уни етарлича иқтидорга эга эмас деб ҳисобламоқда.
Жемре Байсел

Ёш актриса Туркиянинг энг талабгир юлдузларидан бири саналади. У “Senden Daha Güzel”, “Sol Yanım” каби сериалларда иштирок этган. Аммо айрим мухлислар Жемре ролларини чуқур очиб беролмаслиги ва маҳорати устида етарлича ишламаётганини таъкидлайди. Уларга кўра, актрисанинг оммалашувида менежерлар хизмати катта роль ўйнаган.
Шунга қарамай, ушбу юлдузлар турк сериаллари индустриясининг энг машҳур ва энг кўп муҳокама қилинадиган шахслари бўлиб қолмоқда.













