Винсент Компани Бавария учун кутилмаган трансферни амалга ошириши мумкин

Винсент Компани Бавария учун кутилмаган трансферни амалга ошириши мумкин

Мюнхеннинг Бавария клуби трансфер бозорида шов-шувли юришни амалга оширишни режалаштирмоқда. Британиянинг Даилй Маил нашри хабарига кўра, немис гранди Манчестер Сити ҳимоячиси Джон Стоунз номзодига жиддий қизиқиш билдирмоқда. 31 ёшли марказий ҳимоячининг шартномаси июн ойи охирида якунига етади ва у узайтирилмайди, бу эса футболчининг эркин агент сифатида Мюнхен жамоасига ўтишига йўл очади. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Ушбу трансферда Бавария бош мураббийи Винсент Компани асосий ролни ўйнаши кутилмоқда. Компани ўз вақтида Манчестер Сити сафида Стоунз билан бирга тўп сурган ва унинг имкониятларини яхши билади. Шунингдек, Мюнхен клуби ҳужумчиси Гарри Кейн ҳам Англия терма жамоасидаги узоқ йиллик жамоадоши ва сардори сифатида ушбу трансферга ўз таъсирини ўтказиши мумкин.

Джон Стоунз Манчестер Сити таркибида олти бор Англия Премер-лигаси ғолиби бўлган ва 2023-йилда Чемпионлар лигаси кубогини қўлга киритган. Бироқ, 2025/26-йилги мавсумда жароҳатлар туфайли Пеп Гуардиола қўл остида бор-йўғи 17 та ўйинда майдонга тушди. Бавария ҳимоя чизиғида Дайо Упамекано ва Жонатҳан Таҳ каби асосий танловлар мавжуд бўлса-да, Мин-Жае Ким ва Ҳироки Ито билан боғлиқ ноаниқликлар сабабли таркибни кучайтириш зарурати туғилган.

Шу билан бирга, Манчестер Сити жамоасининг яна бир ҳимоячиси Жоско Гвардиол ҳам Мюнхен клубига ўтиш истагида экани айтилмоқда. Sport1 нашри хабарига кўра, хорватиялик футболчи Бавария клубининг ашаддий мухлиси ҳисобланади. Стоунздан фарқли ўлароқ, Гвардиолнинг трансфери анча қимматга тушиши мумкин, бироқ у чап қанот ҳимоясида Алпҳонсо Давиес ўрнини босишга қодир универсал ўйинчи сифатида кўрилмоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.