Ироқда мактаб имтиҳонлари сабабли бутун мамлакатда интернет ўчирилди

Ироқда мактаб имтиҳонлари сабабли бутун мамлакатда интернет ўчирилди

Ироқда кенг кўламли интернет узилиши содир бўлди: мамлакатнинг шимолий ҳудудларидан ташқари деярли барча қисмларида алоқа тахминан икки соатга бутунлай тўхтатилди. Бу ҳақда тармоқ мониторинги билан шуғулланувчи НетБлоккс хизмати хабар бермоқда. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Маълум қилинишича, бундай чекловлар мунтазам равишда ўтказиб келинмоқда ва бу бевосита мактаб имтиҳонлари даври билан боғлиқ. Расмийлар ушбу чорани имтиҳон саволлари сизиб чиқишининг олдини олиш ва ўқувчиларнинг кўчиришига йўл қўймаслик зарурати билан изоҳлашмоқда.

Бироқ, бу амалиёт жамоатчилик ва экспертлар томонидан кескин танқид қилинмоқда. Қисқа муддатли бўлса-да, оммавий равишда интернетнинг ўчирилиши нафақат ўқувчиларга, балки бизнес тузилмалари, онлайн-сервислар ва оддий фойдаланувчиларга ҳам жиддий таъсир кўрсатмоқда.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, бундай узилишлар иқтисодий йўқотишларга ва рақамли хизматлар ишида техник носозликларга олиб келади. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрон ҳукумати сув ости интернет кабеллари учун махсус йиғимлар жорий этиш масаласини кўриб чиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.