Россияда Huawei Watch Фит 5 ва Фит 5 Pro учун олдиндан буюртма бошланди

Россия бозорида Huawei компаниясининг янги ақлли соатлари — Watch Fit 5 ва Watch Fit 5 Pro сотувга чиқишига тайёргарлик кўрилмоқда. Ушбу қурилмаларнинг халқаро дебюти икки ҳафта олдин бўлиб ўтган эди. Эндиликда фойдаланувчилар расмий сайт орқали соатларни банд қилишлари ва махсус чегирмаларга эга бўлишлари мумкин. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Харидорлар 1 минг рубл миқдорида депозит киритиш орқали қурилмани резерв қилишлари таклиф этилмоқда. Ушбу депозитни амалга оширган мижозлар якуний тўлов вақтида 6 минг рубл миқдоридаги чегирмага эга бўладилар. Мазкур акция доирасида депозит киритиш муддати 2026-йил 28-майга қадар давом этади, қолган суммани эса 7-июльгача тўлаш лозим бўлади.
Huawei Watch Фит 5 модели 1,82 дюймли АМОЛEД дисплей (480 х 408 пиксел), 2500 нит ёрқинлик ва алюминий корпус билан жиҳозланган. Қурилма 5 АТМ ва ИП6Х сувдан ҳимоя стандартларига эга бўлиб, Bluetooth 6.0, NFC ҳамда ГПС тизимларини қўллаб-қувватлайди. Аккумулятор қуввати эса 10 кунгача етади.
Юқори талабга эга Watch Fit 5 Pro модели эса 1,92 дюймли АМОЛEД экран, 3000 нит ёрқинлик ва сапфир шиша билан ҳимояланган. Шунингдек, ушбу модел титанли безелга эга. Соатларнинг асосий модели кумушранг, бинафшаранг, яшил, оқ ва қора рангларда, Pro версияси эса тўқ сариқ, оқ ва қора рангларда тақдим этилмоқда.













