“Опани одамиман” деб номидан фойдаланиб юрганларни Юлдуз Усмонова кескин танқид қилди

“Опани одамиман” деб номидан фойдаланиб юрганларни Юлдуз Усмонова кескин танқид қилди

Хонанда Юлдуз Усмонова интервьюларидан бирида унинг номидан фойдаланаётган айрим инсонлардан норози эканини айтди. Санъаткор бу каби ҳолатлар унга ёқмаслигини очиқ билдириб ўтди.

Хонанданинг таъкидлашича, айримлар “опани одамиман” деб турли жойларда ўзини юқори тутиши, бошқаларга босим қилиши ёки мансабдорлар олдида унинг номидан фойдаланиши кузатилган.

“Нечтасини кўрдим олдимда ишлаб юрганларни. Ҳокимият эшигини тепаркан, кейин менга етиб келади. “Опани одамиман” деб кимларнидир оёқости қиларкан”, — деди Юлдуз Усмонова.

Санъаткор бундай ҳолатларни суистеъмол деб баҳолашини ва шу сабаб айрим одамларни ишидан бўшатганини ҳам айтиб ўтди. Унинг фикрича, инсонлар кимнингнидир номидан фойдаланишдан олдин унинг ўзидан ёки яқин жамоасидан суриштириб кўриши керак.

Юлдуз Усмонова ҳеч кимдан бирор нарсани қизғанмаслигини, бироқ унинг номидан фойдаланиб шахсий манфаат орттиришга қарши эканини таъкидлади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nigina Zarqarayeva
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.