Нейрон процессорга эга Ҳиксеми МАГE50Х ихчам НАС-сервери тақдим этилди

Нейрон процессорга эга Ҳиксеми МАГE50Х ихчам НАС-сервери тақдим этилди

Ҳиксеми компанияси сунъий интеллект имкониятларига эга бўлган шахсий булутли сақлаш тизими — беш слотли МАГE50Х НАС-серверини намойиш этди. Қурилма 220 доллар нархида сотувга чиқарилиши эълон қилинди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Ушбу НАС-сервер 8 нанометрли технологик жараён асосида ишлаб чиқилган бўлиб, у 4 та Кортех-А72 ва 4 та Кортех-А53 ядроларидан иборат нейрон процессор (NPU) билан жиҳозланган. Қурилма 8К форматдаги видеони сониясига 30 кадр, 4К форматдагисини эса 60 кадр тезликда декодлаш имкониятига эга.

Ҳиксеми МАГE50Х алюминий корпусга эга бўлиб, 4 GB тезкор хотира ва 64 GB эММК флеш-хотира билан таъминланган. Интерфейслар қаторидан битта СД/микроСД карта слоти, 5 Гбит/с тезликдаги USB-C ва USB-А портлари, HDMI 2.1 ТМДС ҳамда 2,5 Гбит/с ўтказувчанликка эга РЖ45 порти ўрин олган.

Қурилма ЖБОД, Басик ва РAIД 0/1/5/6/10 иш режимларини қўллаб-қувватлайди. Шунингдек, у кроссплатформали ўзаро алоқа, сунъий интеллект асосидаги мониторинг, ақлли ёрдамчи, фотоалбом, қидирув ва аудиовизуал функциялар билан бойитилган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.