Расман: GTА ВИ ўйинининг чиқиш санаси маълум қилинди

Расман: GTА ВИ ўйинининг чиқиш санаси маълум қилинди

GTА ВИ ўйинининг чиқиш санаси якуний тарзда тасдиқланди — узоқ кутилган лойиҳа 2026-йилнинг 19-ноябрь куни сотувга чиқади. Бу ҳақда Таке-Тво компанияси ўзининг молиявий ҳисоботида расман эълон қилди. Шунингдек, компания ўйиннинг чиқиши бошқа ортга сурилмаслигини алоҳида таъкидлаб ўтди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Компания бош директори Страусс Зелниккнинг сўзларига кўра, GTА ВИ учун кенг кўламли реклама кампанияси шу йилнинг ёз фаслида старт олади. Мухлислар яқин ойларда ўйиннинг учинчи трейлери намойиш этилишини кутишмоқда. Ушбу янгиликлар фонида Таке-Тво Интерактиве акциялари нархи тахминан 7 фоизга кўтарилди.

Компания ушбу релизга асосий ставкани тикмоқда: 2027-молиявий йилда тушумнинг 8–8,2 миллиард долларгача (тахминан +20%) ўсиши кутилмоқда. Раҳбарият ушбу кескин ўсишни бевосита GTА ВИ сотувлари билан боғламоқда, бу эса инвесторлар олдида ўйинни яна ортга суриш эҳтимолини деярли йўққа чиқаради.

Эслатиб ўтамиз, GTА ВИ дастлаб фақат ПС5 ва Хбох Сериес Х|С консоллари учун чиқарилади. Ўйиннинг ПК (ПК) версияси ҳақида ҳозирча расмий маълумот берилмаган ва у кейинроқ тақдим этилиши кутилмоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.