Теа Энергй термоядровий стартапи 100 миллион доллар инвестиция жалб қилди

Принстон университети қошидаги Теа Энергй стартапи У.С. Инновативе Течнологй Фунд бошчилигидаги Б серияли молиялаштириш босқичида 100 миллион доллар маблағ тўплади. Ушбу сармоя компанияни дунёдаги энг яхши молиялаштирилган термоядровий стартаплар қаторига олиб чиқди ва тижорий реакторни яратиш имкониятларини сезиларли даражада оширди. Янги маблағлар кичик ўлчамли магнитлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш ҳамда келаси йилдан бошлаб Эос деб номланган намойиш қурилмасини қуришга йўналтирилади. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.
Теа Энергй технологиясининг асоси ўзига хос магнит тизимидир. Кўпгина термоядровий реакторлар плазмани ушлаб туриш учун улкан ва мураккаб магнитлардан фойдаланса, Теа ҳар бирини алоҳида созлаш мумкин бўлган тўртбурчак магнитлар мажмуасини қўллайди. Компания буни компьютер мониторидаги пикселларга ўхшатади: дастурий таъминот ёрдамида ҳар бир “пиксел” магнитни бошқариб, реактор ичида керакли магнит майдонини шакллантириш мумкин. Бу ёндашув стелларатор туридаги реакторларни қуришни анча соддалаштиради.
Stellarаторлар плазмани барқарор ҳолатда ушлаб туриш қобилияти билан ажралиб туради, бироқ уларнинг мураккаб эгилган шакли ишлаб чиқариш харажатларини ошириб юборади. Теа Энергй эса ўнлаб оддий магнитларни дастурий бошқариш орқали мураккаб шаклли майдон ҳосил қилишни мақсад қилган. Ҳатто магнитлар бироз нотўғри ўрнатилган тақдирда ҳам, махсус дастурий таъминот бу хатоликни компенсация қила олади, бу эса йиғиш жараёнини осонлаштиради.
Компания 2030-йилга қадар Эос намойиш реакторини якунлашни, 2034-йилда эса Ҳелиос деб номланган тижорий версиясини ишга туширишни режалаштирмоқда. Бу муддатлар Коммонвеалт Фусион Сйстеms каби йирик рақобатчиларнинг режаларига мос келади. Ҳозирда стартап Жерсей Ситй шаҳридаги лабораториясида ўз магнитларининг ўнлаб прототипларини муваффақиятли синовдан ўтказмоқда.













