Телебошловчи Нилуфар Сотиболдиева туғилган кунига ўзига автомобиль совға қилди

Телебошловчи Нилуфар Сотиболдиева туғилган кунига ўзига автомобиль совға қилди

Телебошловчи Нилуфар Сотиболдиева туғилган куни муносабати билан ўзига қимматбаҳо автомобиль совға қилди. Ижтимоий тармоқларда бошловчининг BMW русумидаги янги автомобиль харид қилгани акс этган видеолар кенг тарқалмоқда.

Тарқалган лавҳаларда Нилуфар Сотиболдиеванинг янги автомобили билан тушган қувончли лаҳзалари акс этган. Кузатувчилар ва мухлислар эса видеоларга фаол муносабат билдирмоқда.

Телебошловчи Нилуфар Сотиболдиева туғилган кунига ўзига автомобиль совға қилди

Изоҳларда бошловчининг яқинлари ва мухлислари уни табриклаб, самимий тилакларини ёзиб қолдиришмоқда. Айрим фойдаланувчилар Нилуфар Сотиболдиеванинг меҳнати ва муваффақиятлари эвазига шундай совғага эришганини таъкидламоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nigina Zarqarayeva
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.