Россияда кўз гавҳарини алмаштирувчи ноёб Ясен линзалари ишлаб чиқарилади

Россияда кўз гавҳарини алмаштирувчи ноёб Ясен линзалари ишлаб чиқарилади

Россияда катаракта касаллигида кўз гавҳарини алмаштириш учун мўлжалланган Ясен номли маҳаллий интраокуляр линзаларни серияли ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Бу ҳақда Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Ушбу линзалар С. Н. Фёдоров номидаги "Кўз микрохирургияси" илмий-техника мажмуаси базасида ишлаб чиқарилмоқда. Дастлабки босқичда йилига 12 минг донагача маҳсулот тайёрлаш режалаштирилган, келгусида эса бу кўрсаткич 25 минг донага етказилади.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, янги линза хиралашган табиий гавҳар олиб ташлангандан сўнг имплантация қилиш учун мўлжалланган. У ўзининг сифати ва оптик хусусиятлари бўйича стандарт монофокал моделлардан сезиларли даражада устун туради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, шунингдек, ушбу юқори технологияли линзаларни ўрнатиш жараёни фуқаролар учун мажбурий тиббий суғурта дастури доирасида бепул амалга оширилишини алоҳида қайд этиб ўтди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.