Россиялик космонавтлар 2026-йилда илк бор очиқ космосга чиқишди

Россиялик космонавтлар 2026-йилда илк бор очиқ космосга чиқишди

Халқаро космик станциянинг Россия сегменти космонавтлари Сергей Куд-Сверчков ва Сергей Микаев чиқиш люкини очиб, 2026-йилдаги илк коинот фаолиятини (VKД-66) бошладилар. Роскосмос томонидан олиб борилаётган тўғридан-тўғри трансляцияга кўра, космонавтларнинг очиқ коинотда бўлиш муддати 5 соат 27 дақиқа этиб белгиланган. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

МКС-74 экспедицияси командири Сергей Куд-Сверчков учун бу фаолиятидаги иккинчи, бортмуҳандиси Сергей Микаев учун эса биринчи очиқ космосга чиқишдир. Уларга станция ичидан Андрей Федяев ёрдам бермоқда — у ЭРА Европа масофавий манипулятори бошқарув пултида навбатчилик қилмоқда.

Миссия иштирокчилари олдига Россия сегментининг турли модулларида бир қатор илмий-техник вазифалар қўйилган. Асосий мақсад — «Звезда» хизмат модулига «Солнтсе-Терагертс» янги тажриба қурилмаларини ўрнатиш ва уларни улашдан иборат.

Бундан ташқари, «Орлан-МКС» скафандридаги космонавтлар «Наука» лаборатория модулига ўтиб, «Экран-М» аппаратурасидан материаллар солинган кассетани демонтаж қилишади. Якуний босқичда эса «Поиск» модулида ўрнатилган «Биориск-МСН» биологик ускуналар контейнери йиғиб олинади. Барча йирик юкларни ташиш ва монтаж жараёнлари ЭРА робот-манипулятори кўмагида амалга оширилади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.