Beeline Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида сигнал ва мобил Интернет сифатини яхшилади

Beeline Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида  сигнал ва мобил Интернет сифатини яхшилади
Beeline Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида  сигнал ва мобил Интернет сифатини яхшилади

Энг йирик алоқа оператори Beeline 3G тармоғи ҳажми ва қоплами кенгайгани ҳақида хабар беради. Қорақалпоғистон Республикасининг Кунграт тумани ва Нукус шаҳрида база станциялари ишга туширилди, бунинг натижасида сигнал ва мобил Интернет сифати яхшиланди.

Воқеани шарҳлар экан Unitel‘нинг Ғарбий ҳудудий филиали директори Рефат Низамутдинов шундай деди: “Анъанавий равишда Beeline Қорақалпоғистонда биринчи рақамли оператор бўлиб қолмоқда, ва бу ўз навбатида бизни абонентларнинг юксак умидларини оқлашга ундайди. Янги офислар очилиши, инновацион таклифларнинг жорий этилиши ва тармоқнинг кенгайиши ҳам ҳудудда, ҳам бутун Ўзбекистон бўйлаб компаниянинг сифатли ва ишончли ривожланишининг янги истиқболларини очади”.

Янги ускуналар Нукуснинг А. Темур, Улуғбек, К. Маткаримова, Ҳурлиман Қиз Бахши кўчаларида, шунингдек Кунграт туманида сигналнинг юқори сифатини таъминлади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.