Ижтимоий тармоқлардан фойдаланганлар солиқ тўлайди

Ижтимоий тармоқлардан фойдаланганлар солиқ тўлайди
Уганда парламенти ижтимоий тармоқлардан фойдаланган фуқароларни солиққа тортиш бўйича янги қонунни қабул қилди. Бу ҳақда «Хабар» нашри маълум қилмоқда.

Янги қонунга кўра, «Facebook», «WhatsApp», «Viber» ва «Twitter» ижтимоий тармоқ платформаларидан фойдаланган киши 200 шиллинг (5 цент) солиқ тўлайди.

Қонун ташаббуси президент Йовери Мусевенидан чиққан эди.

Қонун 1 июлдан кучга киради. Лекин унинг ижросини таъминлаш бўйича аниқ механизм ишлаб чиқилмаган.

Мамлакатда айни пайтда 17 миллион киши интернетдан фойдаланади. Шахсий қўл телефонлар эса 23,6 миллион кишида бор.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.