Олимлар узоқ умр кўриш сирини аниқлашди: Ушбу усул киши умрини 20% га узайтиради!

Олимлар узоқ умр кўриш сирини аниқлашди: Ушбу усул киши умрини 20% га узайтиради!

Кўп сонли олимлар томонидан ўтказилган тадқиқотлар натижасида, жисмоний фаоллик киши умрини 20% га узайтириши мумкинлиги аниқланди.

Тадқиқотлар давомида 40-70 ёшлар оралиғидаги 75 мингта одам кузатиб борилган. Улар орасида спорт билан шуғулланишни бошлаган аёлларда айрим касалликлар хавфи камайган. Аниқроқ қилиб айтганда, саратон хавфи 13%, юрак-қонтомир касалликлари ривожланиши хавфи даражаси 17% га тушган. Шунингдек, организмнинг умумий тонуси эса 20 % га кўтарилган.

“Бу борада олимлар ўртача жисмоний фаоллик умрни узайтириш учун етарли эканлигини айтишмоқда” деб ёзилади хабарда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Ойдиной
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.