Тошкентда 2 август куни ҳаво ҳарорати +36 даражагача иссиқ бўлади


Ўзбекистонда 2 август, сешанба куни ёғингарчилик кутилмайди. Бу ҳақда «Ўзгидромет» марказимаълумотига асосланиб «Дарё» хабар бермоқда.
Хабар беришларича, сешанбага ўтар кечаси Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида +10…+15 даража, Тошкент шаҳрида +18…+20 даража, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида +18…+23 даража, қолган жойларда +25…+27 даражагача илиқ бўлади.
2 август куни кундузи тоғли жойларда ҳаво ҳарорати +22…+27 даража, Фарғона водийси вилоятларида +30…+35 даража, Тошкент шаҳрида +34…+36 даража, қолган ҳудудларда +37…+39 даражагача иссиқ бўлади.
Маълумот учун, 31 июль куни Фарғона водийсидаги вилоят марказлари Ўзбекистоннинг йирик шаҳарлари орасида энг салқини бўлди.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













