Буюк Британия технологиялари Ўзбекистон энергетикасига жорий этилади

Буюк Британия технологиялари Ўзбекистон энергетикасига жорий этилади

Лондондаги Ўзбекистон элчихонасида “Cavitas Energy” компанияси раҳбари Грем Макней билан учрашув бўлиб ўтди, деб «Курсив медиа» хабар берди.

Мулоқот чоғида Ўзбекистонда нефть-газ соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва энергетика тармоғига илғор Британия технологияларини жорий этиш масалалари муҳокама қилинди.

“Cavitas Energy” технологиялари орқали иқтисодий жиҳатдан самарасиз деб баҳоланган нефть конларини фойда келтирадиган активларга айлантириш имкониятлари кўриб чиқилди.

Грем Макней ўз навбатида, компания Ўзбекистон билан узоқ муддатли ҳамкорликка тайёр эканини билдириб, мамлакат энергетика соҳасини ривожлантиришда илғор ечимларини таклиф этишдан манфаатдорлигини таъкидлади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.