Тошкент метросида рекорд: бир кунда 1,1 млн йўловчи хизмат кўрсатилди

Тошкент метросида рекорд: бир кунда 1,1 млн йўловчи хизмат кўрсатилди

Тошкент метрополитенида йўловчи ташиш бўйича янги рекорд натижа қайд этилди. 2026 йил 8 май куни метро хизматидан 1 миллиондан ортиқ фуқаро фойдаланган.

“Тошкент метрополитени” ДУК маълумотига кўра, мазкур санада жами 1 миллион 117 минг 61 нафар йўловчи ташилган. Бу пойтахт метроси учун энг юқори кўрсаткичлардан бири сифатида қайд этилмоқда.

Метрополитен вакилларининг билдиришича, йўловчилар оқими одатда ҳафтанинг пайшанба ва жума кунларида сезиларли даражада ортади. Шу боис айнан ушбу кунларда бекатлар ва поездларда тирбандлик кўпроқ кузатилиши мумкин.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nigina Zarqarayeva
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.