Иситиш мавсумида қийин аҳволдаги оилалар учун 1 млн сўм моддий ёрдам

Иситиш мавсумида қийин аҳволдаги оилалар учун 1 млн сўм моддий ёрдам

2025/2026 йилги иситиш даврида аҳолини қўллаб-қувватлаш мақсадида давлат томонидан эҳтиёжманд оилалар учун махсус бир марталик моддий ёрдам тақдим этилиши режалаштирилмоқда. Жорий йил ноябрь ойида ушбу ёрдам миқдори 1 000 000 сўмни ташкил этади ва у қийин аҳволдаги оилаларнинг иситиш харажатларини енгиллатишга қаратилган. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Ахборот хизмати расмий маълумот берди.

Ёрдамдан қуйидаги тоифадаги шахс ва оилалар фойдаланиши мумкин:

-“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” орқали болалар нафақаси ёки моддий ёрдам олувчи оилалар;

-“Камбағал оилалар реестри”даги оилалар;

-“Маҳалла еттилиги” томонидан тайёрланган қўшимча рўйхатга киритилган оилалар.

Қўшимча рўйхатга киритиладиган оилаларнинг устувор тоифалари қуйидагилардан иборат:

-боқувчисини йўқотган оила аъзолари;

-I ёки II гуруҳ ногирони бўлган шахслар қўшилган оилалар;

-ногиронлиги бор болани тарбиялаётган оилалар;

-иситиш тизими йўқ кўп қаватли уйларда яшовчи аҳоли;

-3 ва ундан ортиқ оила бир хонадонда яшовчи аҳоли;

-оғир касалликка чалинган беморни парваришлаётган оилалар;

-ёлғиз кекса ёки ногиронлиги бўлган фуқаролар.

Агар сиз ушбу тоифалардан бирига мансуб бўлсангиз, жорий йил 25-сентябргача “Маҳалла еттилиги”га мурожаат қилишингиз лозим. Бу чоралар орқали давлат эҳтиёжманд оилаларнинг иситиш харажатларини камайтириб, уларнинг ҳаётини енгиллаштиришни мақсад қилган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Aziza Shukhratova
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.