Ноқонуний эгалланган спорт зоналари ва болалар майдончаси тикланмоқда

Ноқонуний эгалланган спорт зоналари ва болалар майдончаси тикланмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишда маҳалла тизими ва инфратузилмасини яхшилаш масалалари муҳокама қилинди.

Унда Бош прокуратурага бошқа мақсадларда фойдаланиб юборилган яшил ҳудудлар, спорт майдончалари ва болалар ўйингоҳларини тиклаш бўйича топшириқ берилгани эслатиб ўтилди.

Сўнгги тўрт ой ичида:

  • 20 гектар яшил ҳудуд,
  • 107 та спорт ва болалар майдончаси жойига қайтарилгани билдирилди.

Президент ушбу жараён барча ҳудудларда тўлиқ якунланмагунча иш давом эттирилишини қатъий топширди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nigina Zarqarayeva
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.