Ўзбекистонда пиёдалар учун автомобилсиз ҳудудлар кенгаймоқда

Ўзбекистонда пиёдалар учун автомобилсиз ҳудудлар кенгаймоқда

Ўзбекистонда пиёдалар учун автомобилсиз ҳудудлар кенгаймоқда
Туризм қўмитаси ташаббуси билан мамлакат бўйлаб сайёҳлар ва маҳаллий аҳолига қулайлик яратиш мақсадида “автомобилдан холи ҳудудлар” ташкил этилмоқда. Ушбу ҳудудларда эркин пиёда юриш ва хавфсиз дам олиш имконияти яратилади.

Бундай ҳудудлар Бухоро, Андижон, Фарғона, Қўқон, Марғилон, Самарқанд каби шаҳарлардаги тарихий ва туристик марказларда жорий этилди. Жумладан, Регистон майдони, Шоҳи Зинда йўлаги, Конигил туризм қишлоғи ва бошқа объектлар автомобилсиз зонага айлантирилди.

Шунингдек, Қорақалпоғистон, Жиззах, Наманган, Қашқадарё, Сирдарё, Тошкент шаҳри ва вилоятлари, Навоий, Сурхондарё ва Хоразмда ҳам махсус кўчалар ва сайр йўлаклари транспорт ҳаракатидан ҳоли этилди. Автомобиллар киришини тақиқловчи белгилар ўрнатилди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nigina Zarqarayeva
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.