Ўзбекистон нега энг кўп сув сарфловчи давлатлар 10 талигига кирди?

Ўзбекистон нега энг кўп сув сарфловчи давлатлар 10 талигига кирди?

Worldometer портали эълон қилган сувдан фойдаланиш индексига кўра, Ўзбекистон аҳоли жон бошига сув сарфи юқори бўлган давлатлар қаторидан жой олди. Маълумотларда Марказий Осиё мамлакатларида сув истеъмоли дунёдаги энг юқори кўрсаткичлардан бири экани қайд этилган.

Ўзбекистонда бир кишига суткасига ўртача 4 778 литр сув тўғри келади. Бу кўрсаткич бўйича мамлакат дунёдаги энг кўп сув сарфловчи давлатлар ўнталигига кирган. Асосий сув сарфи қишлоқ хўжалиги ва ирригация тизимлари ҳиссасига тўғри келади.

Минтақада энг юқори кўрсаткич Туркманистонда қайд этилган. У ерда бир кишига суткасига 15 445 литргача сув сарфланиши айтилмоқда. Тожикистонда бу кўрсаткич 4 460 литр, Қирғизистонда 4 153 литр, Қозоғистонда эса 3 397 литрни ташкил этади.

Рўйхатда Ўзбекистон билан бир қаторда Чили, Гаяна, Тожикистон, Қирғизистон, АҚШ, Эрон, Эстония ва Озарбойжон ҳам бор. Сувдан фойдаланишнинг энг паст даражаси эса Африка мамлакатларида кузатилган. Конго Демократик Республикасида бир кишига кунига атиги 32 литр сув тўғри келади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nigina Zarqarayeva
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.