Ўзбекистон бўйлаб Қурбон ҳайити намози вақтлари маълум қилинди

Ўзбекистон бўйлаб Қурбон ҳайити намози вақтлари маълум қилинди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати мамлакатдаги жоме масжидларда Қурбон ҳайити намози ўқиладиган вақтларни эълон қилди. Маълум қилинишича, ҳайит намози 2026 йил 27 май, чоршанба куни адо этилади.

Тошкент шаҳридаги жоме масжидларда ҳайит намози эрталаб соат 05:10 да бошланади. Тошкент вилоятида ҳам намоз айнан шу вақтда ўқилади.

Ҳудудлар бўйича ҳайит намози вақтлари қуйидагича белгиланди:

 - Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида — 05:05;

 - Сирдарё ва Жиззах вилоятларида — 05:20;

 - Самарқанд ҳамда Сурхондарё вилоятларида — 05:30;

 - Қашқадарё, Навоий ва Бухоро вилоятларида — 05:35;

 - Хоразм вилоятида — 05:50;

 - Қорақалпоғистон Республикасида эса — 05:55.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси маълумотига кўра, намоз вақтлари қуёш чиқишидан кейинги 15–20 дақиқалик фарқ ҳисобга олинган ҳолда белгиланган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Aziza Shukhratova
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.