Яна бир қайтиш. Тошкентнинг собиқ ҳокими Олмазор туманига раҳбар бўлди

Яна бир қайтиш. Тошкентнинг собиқ ҳокими Олмазор туманига раҳбар бўлди
Тошкент шаҳри Олмазор туманига Абдуқаҳҳор Тўхтаев янги ҳоким этиб тайинланган. Бу ҳақда «Кун.uz» хабар берди.

У 21 апрель куни президент ташрифидан кейин ишдан олинган Баҳодир Ғоибназаров ўрнида иш бошлаган.

Абдуқаҳҳор Тўхтаев 2005 йилдан 2011 йилгача Тошкент шаҳри ҳокими сифатида ишлаган. У 2016 йилнинг сентябрида, ўша вақтда Ўзбекистон Республикаси президенти вазифасини бажарувчи бўлган Шавкат Мирзиёев томонидан Жиззах шаҳар ҳокими этиб тайинланган ва шу кунга қадар шу лавозимда фаолият кўрсатиб келаётганди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.