date
views 21 162

Суперкомпютер Чемпионлар Лигасида жамоаларнинг ғолиб бўлиш имкониятларини баҳолади

Суперкомпютер Чемпионлар Лигасида жамоаларнинг ғолиб бўлиш имкониятларини баҳолади
Чемпионлар Лигаси чорак финалининг биринчи башларидан сўнг "Opta" мутахассислари суперкомпютерни яна ишга тушириб, жамоаларнинг мусобақада ғалаба қозониш эҳтимолларини ҳисоблаб чиқишди.

Ҳисоб-китобларга кўра, Европа Чемпионлар Лигаси кубогини қўлга киритиш бўйича энг юқори имконият Лондоннинг “Арсенал” клубига тегишли. “Канонирлар”нинг турнирда ғалаба қозониш эҳтимоли — 27,8 фоиз.

Иккинчи ўринда “Барселона” — 25,9%, учинчи ўринда эса ПСЖ жойлашган — 21,9%. Тўртинчи поғонада Миланнинг “Интер” клуби — 19,8%.

Қолган жамоаларнинг имкониятлари қуйидагича: “Бавария” — 3%, “Реал Мадрид” — 0,9%, “Астон Вилла” — 0,8% ва “Боруссия Дортмунд” — 0%.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсум Чемпионлар Лигаси ғолиби “Реал Мадрид” бўлган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт