Шохруҳ Ҳамдамов ўзидан анча ёш аёли билан қандай танишгани ҳақида гапирди

Актёр Шохруҳ Ҳамдамов "Мирсадиқова билан" кўрсатувида бўлиб ўтган интервю давомида рафиқаси билан қандай танишгани, улар ўртасидаги ёш фарқи ва бу ҳолат оилавий муносабатларга таъсир қиладими-йўқми — шу ҳақида очиқ гапирди.
Суҳбат чоғида бошловчи актёрдан рафиқаси билан қандай танишгани ҳақида сўради.
“Бир яқин қиз бола танишим бор эди. У қандайдир спорт турига қатнашарди. Бир куни ўша ерга борганимда аёлимни кўриб қолганман”, — дея эслади актёр.
Бошловчи эса: “Демак, спортчи қизга уйланганмисиз?” — деб сўради.
Актёр бу саволга шундай жавоб берди:
“Йўқ, спортчи эмас. У пайтда шунчаки оддий қатнашчи сифатида келганми — аниқ билмайман. Бу воқеага ҳам қарийб икки йил бўлиб қолди”.
Шунингдек, у онаси бу масалада тез қарор қабул қилганини ҳам қўшимча қилди.
“Кейин онамга айтдим. Онам уйларига бордилар ва бир соат ичидаёқ ҳаммасини ҳал қилиб, бўлди, тўй бўлади, деб чиқиб келдилар. Улар тўй тезроқ бўлишини хоҳладилар, шунинг учун бир ой ичида тўй қилиб юбордик”, — деди актёр.

Суҳбат давомида бошловчи актёрдан рафиқаси ўзидан анча ёш экани муносабатларда қийинчилик бўлаётган-бўлмаётгани ҳақида ҳам сўради.
“Ҳа, рафиқам мендан анча ёш — 19 ёшда, мендан 10 ёш кичик. Лекин инсоннинг ақли ёшга боғлиқ эмас экан. Аввалига ўзим қийналсам керак, деб ўйлагандим. Аммо ҳозирча ҳаммаси яхши. Дунёқарашларимиз бир-бирига мос келяпти, деярли фарқ сезилмайди. Тўйдан олдин гаплашганимизда ҳам унинг дунёқараши ёшига нисбатан анча кенг эканини сезганман”, — деди Шохруҳ Ҳамдамов.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!