date

Трамп: Куба бўйича қарор яқин, вазият кескин

Трамп: Куба бўйича қарор яқин, вазият кескин

АҚШ президенти Дональд Трамп Кубадаги вазият юзасидан навбатдаги баёнот билан чиқди. Унинг айтишича, орол давлатидаги ҳолат анча оғир бўлиб, бу масала бўйича музокаралар давом этмоқда.

“Куба ҳозир жуда ёмон аҳволда. Улар Марко билан музокаралар олиб бормоқда. Куба масаласида тез орада бир қарорга келамиз”, — деди Трамп.

Мутахассислар таъкидлашича, Яқин Шарқда, хусусан, Эрон атрофидаги вазиятда кутилган натижаларга эришилмагани АҚШ ташқи сиёсатининг бошқа йўналишларга эътибор қаратишига олиб келиши мумкин. Айниқса, Форс кўрфазидаги мураккаб ҳолат Вашингтонни янги геосиёсий қадамлар излашга мажбур этаётгани айтилмоқда.

Шу нуқтаи назардан қараганда, айрим кузатувчилар АҚШ ва Исроил учун Эрон билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишда турли сценарийлар кўриб чиқилаётганини таъкидламоқда. Уларга кўра, бу сценарийлар орасида Эрон ичида сиёсий ўзгаришларга эришиш ёки бошқа йўналишлардаги кескин ҳаракатлар орқали глобал кун тартибини ўзгартириш каби вариантлар ҳам бор.

Айниқса, таҳлилчилар фикрича, Куба АҚШ учун стратегик жиҳатдан қулай ва ҳарбий операция нуқтаи назаридан нисбатан осон йўналишлардан бири сифатида қаралиши мумкин. Бу эса минтақада янги геосиёсий кескинлик эҳтимолини ошириши мумкин.

Шу билан бирга, расмий доиралар бу каби тахминлар юзасидан ҳозирча аниқ изоҳ бермаган. Аммо мутахассислар жаҳон сиёсий майдонидаги бу каби баёнотлар ва ҳаракатлар яқин келажакда янги ўзгаришларга сабаб бўлиши мумкинлигини истисно қилмаяпти.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Трамп: Куба бўйича қарор яқин, вазият кескин