date

Бавария Байерни йирик ҳисобда мағлуб этди

Бавария Байерни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бавария Бундеслиганинг тўққизинчи турида Байер устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Мюнхендаги "Аллианц Арена" стадионида бўлиб ўтган ўйинда Венсан Компани шогирдлари ўйин устидан тўлиқ назорат ўрнатиб, 3:0 ҳисобига эришди.

Ҳисоб 25-дақиқада очилди. Тезкор қарши ҳужум натижасида Серж Гнабри дарвозанинг бурчага аниқ зарба йўллади.

Орадан кўп ўтмай, Лаймернинг ўнг қанотдан узатмасини Жексон муваффақиятли якунлаб, ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди. Байер ўйинда ўзини йўқотгандек тутди ва деярли хавфли вазиятлар яратмади.

Статистикага кўра, xG кўрсаткичи Бавария учун 1.97, Байер учун эса атиги 0.17 ни ташкил этди. Шик ва Хофманнинг ўйинни ўзгартиришга бўлган ҳаракатлари самарасиз бўлди.

Танаффусга қадар Бавария ҳисобни 3:0 га етказди. Учинчи голни Байер ҳимоячиси Бада ўз дарвозасига уриб қўйди, у Геррейронинг пастдан узатмасига нотўғри оёқ қўйди.

Иккинчи бўлимда мюнхенликлар ўйин суръатини бироз пасайтирди, аммо тўпни назорат қилишда давом этди. Майдонга Кейн ва Павлович туширилди, бироқ ҳисоб ўзгармади.

Байер бир қанча ўзгаришлар амалга оширди, аммо рақиб дарвозасига яқинлашишга муваффақ бўлмади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Бавария Байерни йирик ҳисобда мағлуб этди