2025 йилнинг “Энг яхши эркак боксчиси” маълум бўлди

АҚШда 2025 йил якунларига бағишланган энг яхшиларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. “DAZN Boxing” ташкил этган ушбу нуфузли тадбирда жаҳоннинг энг кучли ва машҳур боксчилари жам бўлди. Қувонарли томони, иштирокчилар орасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган боксчи Исроил Мадримов ҳам бўлди.
Тақдирлаш маросими якунига кўра, 2025 йилнинг “Энг яхши эркак боксчиси” номинациясидаги мукофот уч вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони бўлган америкалик боксчи Теренс Кроуфордга топширилди.
Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати хабар қилди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг