date

Ўзгидромет тезкор огоҳлантириш берди

Ўзгидромет тезкор огоҳлантириш берди

“Ўзгидромет” 27–30 январь кунлари кутилаётган ёғингарчилик ва ҳаво ҳароратидаги кескин ўзгаришлар сабабли мамлакатнинг қатор тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи мавжудлигини маълум қилди.

Мутахассислар огоҳлантиришича, ушбу кунларда қуйидаги ҳудудларда эҳтиёт чораларини кучайтириш талаб этилади:

Қашқадарё вилоятида — Деҳқонобод, Китоб, Қамаши ва Шаҳрисабз туманларида.
Сурхондарё вилоятида — Бойсун, Қумқўрғон, Сариосиё ҳамда Узун туманларида.
Самарқанд вилоятида — Нуробод, Қўшработ, Самарқанд ва Ургут туманларида.
Жиззах вилоятида — Бахмал ва Зомин туманларида.
Тошкент вилоятида — Бўстонлиқ, Паркент ва Оҳангарон туманлари, хусусан Чотқол тизмаси ҳудудларида.
Наманган вилоятида — Поп туманида.

Синоптиклар тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи аҳоли, дам олувчилар ҳамда ушбу йўналишларда ҳаракатланувчи ҳайдовчиларни албатта эҳтиёткор бўлишга, заруратсиз сафарларни чеклашга ва хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилишга чақирмоқда.

Маълумотларга кўра, об-ҳаводаги беқарорлик сақланиб қолиши мумкин, шу боис расмий огоҳлантиришларга эътиборли бўлиш муҳим саналади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзгидромет тезкор огоҳлантириш берди