Элдор Шомуродовнинг 2025 йилдаги статистикаси билан танишинг

ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
- Элдор Шомуродов 2025 йил давомида клуб ва терма жамоа сафида жами 61 ўйин ўтказиб, 20 гол ва 6 ассист қайд этди.
- “Рома” сафида у А Серияда 19 ўйинда 3 гол ва 3 ассист, Европа Лигасида 4 ўйинда 2 гол ва 1 ассист ишлаб, Италия Кубогида 1 та баҳсда майдонга тушди.
- “Башакшеҳир” таркибида Шомуродов Туркия Суперлигасида 19 ўйинда 13 гол ва 4 ассист, Конференсиялар Лигаси саралашида эса 6 ўйинда 1 ассист қайд этди.

Йилнинг энг яхши футболчиси деб эътироф этилган Элдор Шомуродов 2025 йил давомида клуб ва терма жамоа сафида барқарор, самарали ва рақамларда ҳам ёрқин кўринган мавсум ўтказди. У “Рома”да ҳам, кейин Истанбулнинг “Башакшеҳир”ида ҳам ҳужум чизиғида ўз сўзини айта олди, миллий жамоада эса жамоага керак пайтда керакли ҳиссани қўшиб берди.
“Рома”даги рақамлар: кам ўйин, лекин фойда бор
Шомуродов Италияда ўтказган баҳсларда асосан ротация ва вазифавий ролда ишлаган бўлса-да, самарадорликни йўқотмади.
-
А Серия: 19 ўйин — 3 гол, 3 ассист
-
Европа Лигаси: 4 ўйин — 2 гол, 1 ассист
-
Италия Кубоги: 1 ўйин
Яъни “Рома” сафида у ҳар бир имкониятдан максимал фойдаланишга ҳаракат қилди: майдонга тушса — хавф, босим ва фойдали ҳаракат.
“Башакшеҳир”да портлаш: тўпурарлик пойгаси ва етакчилик
Истанбулда эса Элдорнинг “мен ҳали ҳужумчиман” деган гапи рақамларда ҳам кўринди. Туркия Суперлигасида у тўпурарлар сафига чиқиб олди ва жамоанинг асосий қуролига айланди.
-
Туркия Суперлигаси: 19 ўйин — 13 гол, 4 ассист
-
Туркия Кубоги: 2 ўйин
-
Конференциялар Лигаси саралаши: 6 ўйин — 1 ассист
Бу ерда асосий нуқта аниқ: “Башакшеҳир”да Шомуродовнинг роли биринчи скрипка бўлди. Голлар ҳам келди, ассистлар ҳам — тўлиқ пакет.
Терма жамоада: муҳим ўйинларда ўз ҳиссаси
Миллий жамоа сафида ҳам Элдор йил давомида турли форматдаги ўйинларда қатнашди ва голлар ҳам урди.
-
ЖЧ саралаши: 4 ўйин — 1 гол
-
CAFA Миллатлар кубоги: 2 ўйин
-
Ўртоқлик учрашувлари: 4 ўйин — 1 гол
Термада статистика ҳар доим клубдагидек “портламайди”, лекин бу ердаги ҳар бир гол — алоҳида қиймат. Айниқса саралаш ўйинларида.
Якуний ҳисоб: йиллик умумий натижа
Шомуродов 2025 йил давомида барча фронтларда қуйидаги умумий кўрсаткични йиғди:
-
Жами: 61 ўйин — 20 гол, 6 ассист
Хулоса битта: Элдор 2025 йилда “ишлаб берувчи” ҳужумчи эканини яна бир бор исботлади. Италияда вазифани бажарди, Туркияда эса тўлиқ очилди. Энди энг қизиғи — бу темпни 2026 йилда ҳам ушлаб қолса, мухлислар учун янада каттароқ мавсум келяпти.































Изоҳлар 0
…