
Испания Ла Лигасида мусобақа авжига чиқмоқда. Сўнгги янгиланган жадвалга кўра, “Барселона” 37 очко билан мусобақада етакчилик қилмоқда. Хави жамоаси 15 та ўйинда юқори натижа қайд этиб, 25 та мусбат тўп фарқига эга бўлди.
Уларнинг ортидан атиги бир очко кам билан “Реал Мадрид” бормоқда. Мадридликлар ҳам 15 учрашувда барқарор ўйин кўрсатиб, 36 очко жамғарди. Жамоанинг 19 та мусбат тўп фарќи уларга иккинчи ўринни мустаҳкамлаб турибди.
Учинчи ва тўртинчи поғоналарда эса “Вилярреал” ва “Атлетико Мадрид” жойлашган. “Вилярреал” 32 очко, “Атлетико” эса 31 очко билан пешқадамлар ортидан қувиб келмоқда. Иккала жамоа ҳам Еврокубок зонаси учун барқарор курашни давом эттирмоқда.
Кучли олтиликни “Реал Бетис” ҳамда “Эспанёл” якунлаб турибди. Ҳар икки клуб 24 очкога эга, бироқ тўп фарќи уларни жойлашувига таъсир кўрсатган. Олдинда ҳали кўплаб ўйинлар бор ва Ла Лига жадвали кейинги турларда ҳам ўзгаришда давом этиши кутилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.