
Актриса ва дизайнер Шаҳзода Муҳаммедова ўғли Динисломнинг 2 ёшга тўлгани муносабати билан Instagram саҳифасига видео пост жойлади.
Шаҳзода пост остида қуйидаги самимий сўзларни қолдирди:
“Бугун менинг шейх ўғлим Динислом 2 ёшга тўлди. Таваллуд айёми арафасида туғилган кунини БААда нишонладик. Илоҳим, ўғлим ўз исмига муносиб равишда Ислом динига мустаҳкам, иймони баланд, ота-онасига меҳрибон, отаси каби сахий бой инсонлардан бўлсин!
Дуо қилинг, илоҳим ўғлим соғ-саломат, илми баланд, зиёли фарзанд бўлиб улғайсин, умр йўли узун бўлсин. Ёмон кўзлардан Аллоҳнинг ўзи асрасин.”

Актриса ўғлига бўлган меҳрини, тилак ва дуоларини самимий тарзда изҳор этиб, мухлисларидан ҳам дуо сўраган.
Унинг бу видео пости қисқа вақт ичида минглаб лайк ва изоҳларни йиғди. Мухлислар ҳам Динисломни туғилган куни билан табриклаб, унга чиройли ва ширин тилакларини изҳор этишди.

Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.