
"Андижон" клуби навбатдаги трансферни амалга оширди. Клуб матбуот хизмати хабар беришича, бу йилги чемпионатни "Насаф" сафида якунлаган тажрибали ҳимоячи Игорь Голбан 2026 йилги мавсумда "Андижон" шарафини ҳимоя қилади.
Игорь Голбан 1990 йил 31 июль куни Россиянинг Сочи шаҳрида туғилган. У ўз фаолиятини Россия чемпионатида бошлаган ва "Жемчужина", "Сочи", "Локомотив", "Шинник", "Химки", Чехиянинг "Сигма" клубларида ўйнаган. 2015 йилда Ўзбекистонга келган Голбан шу вақтдан бери "Қўқон-1912", "Навбаҳор" ва "Насаф" клубларида тўп сурган. У ўтган йили "Насаф" билан мамлакат чемпиони бўлди ва икки марта Суперкубокни қўлга киритган.
Голбан Суперлигада 420 та ўйинда майдонга тушган, 27 та гол уриб, 8 та голли узатма берган. Ўзбекистон Кубогида эса 30 та баҳсда қатнашган.
"Андижон"нинг тўплам бўлиши учун яна бир муҳим қўшимча қадам. Ушбу трансфер ва аввалига эълон қилинган Ашортиа ва Болтабоевнинг клубга қўшилиши жамоа учун катта ахамиятга эга.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.