
Ўзбекистон Суперлигасида трансфер нархларининг янги янгиланишлари бўйича Transfermarkt портали футболчиларнинг нархини оширди. Суперлиганинг энг кўп нархи кўтарилган футболчи "Пахтакор" ҳимоячиси Ҳожиакбар Алижонов бўлди. Унинг нархи 400 минг евро ошди ва энди 1,2 миллион еврога тенг. Алижонов бу мавсумда 26 та ўйинда 2 та гол урди ва 12 та голли узатмани амалга оширди.
"Насаф" ва Суперлиганинг кашфиёти бўлган Сардорбек Баҳромовнинг ҳам нархи 350 минг евро ошди ва 400 минг еврога етди. Унинг бу мавсумдаги ўйинлари, миллий терма жамоага аъзо бўлишга эришганлиги кўрсатиш учун асос бўлди.
Шунингдек, Игорь Сергеев ("Пахтакор"), Ҳусайн Норчаев ("Насаф"), Муҳаммадрасул Абдумажидов ("Пахтакор"), Жалолиддин Жумабоев ("Динамо"), Беҳруз Каримов ("Сурхон") каби футболчиларнинг нархлари ҳам 200 минг евро ошган.
"Динамо" клубида порлаб чиққан Беҳрузбек Облақуловнинг нархи 175 минг евро ошган. "Навбаҳор"нинг вингери Русланбек Жиянов ва "Пахтакор" ҳимоячиси Муҳаммадқодир Ҳамралиевнинг нархлари эса 150 минг еврога кўтарилган.

Бу нархларнинг ошиши Ўзбекистон Суперлигасидаги футболчиларнинг аҳамияти ва таланти ортиб бораётганини кўрсатади. Лигадаги бозор ривожланиши ва келажак юлдузлари учун кучли пойдевор яратади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.